«ПСИХОЛОГИЯНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ »

Ushbu kitob Тошкент вилояти Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш институтининг "Педагогика, психология ва менежмент" кафедраси томонидан тайёрланган. У малака ошириш курслари тингловчилари учун мўлжалланган.

Asosiy mavzular

  • Халқ таълими тизимида психологик хизмат: Психологик хизматнинг мақсад ва вазифалари. Таълим муассасаси психологи фаолияти йўналишлари (вазифалари). Мактабгача, умумий ўрта ва махсус таълим муассасалари психологлари ва уларнинг вазифалари. Республика Ташхис маркази ва унинг вазифалари
  • Ёш даврлари психологияси ва тарбия жараёнида уларни ҳисобга олиш масалалари: Ёш даврлари классификацияси, ҳар бир ёш даврининг ўзига хослиги, янгиликлари ва ривожланиш шартлари. Мактабгача ёшдаги болаларнинг психологик хусусиятлари, уларда шахс хусусиятларининг шаклланиши. Кичик мактаб ёши: психологик ривожланиш ва шахс шаклланиши. Ўсмирлик ва ўспиринлик даврларида шахс тараққиётининг ўзига хос қонуниятлари
  • Қобилият ҳақида тушунча. Педагогик қобилиятларни ривожлантирувчи психотренинг: Шахс қобилиятининг майллар ва қизиқишлар билан боғлиқлиги. қобилият ва билим, малака, маҳоратларнинг ўзаро алоқадорлиги. Ўқувчилар қобилиятини диагностика қилиш, қобилиятни таркиб топтиришга индивидуал ёндашиш масалалари. Қобилиятларнинг таркиб топиб бориши ва ривожлантиришнинг шарт-шароитлари.
  • Оила психологияси. Оиладаги шахслараро муносабатлар ва унинг бола шахси шаклланишига таъсири. Этнопсихологик масалалар: Оила психологияси. Оила тушунчаси. Мустаҳкам оила қуришнинг психологик асослари. Оила қуриш мотивлари. Оиланинг характерловчи мезонлари бўйича турлари. Оила асосий вазифалари. Оиладаги шахслараро муносабатлар. Оила ва ўқувчилар гуруҳи. Оила ва ўқувчилар гуруҳларининг маънавий-психологик ҳолатини таҳлил ва ташхис қилиш
  • Ўқув фаолиятини бошқариш психологияси: Синф, аудитория билан ишлашнинг ижтимоий-психологик шарт-шароитлари. Янги педагогик ва дидактик технологияларни жорий этишнинг психологик хусусиятлари. Фаол ўқитиш методлари ва уларнинг классификацияси. Замонавий ўқитувчидан талаб қилинадиган фазилатлар, педагогик қобилиятлар ҳақида.
  • Шахс шаклланишининг умумий психологик қонуниятлари: Шахснинг ривожланиши ва камолотида биологик ва ижтимоий компонентларнинг роли. Одамнинг психик ривожланиши ва шахс камолотидаги ҳаракатлантирувчи кучлар. Шахснинг индивидуал психологик хусусиятлари. Шахс тузилиши. Шахс ижтимоийлашуви ва унинг ёш даврлари билан боғлиқ хусусиятлари