Қовун етиштириш бўйича тавсиянома
Ushbu tavsiyanoma O'zbekiston Respublikasi Prezidenti Sh.M.Mirziyoyevning 2016 yil 11-noyabrdagi Xorazm viloyati Шовот туманида вилоят депутатлари ва фаоллари билан учрашувида белгиланган асосий устувор вазифалар ҳамда 2017 йилда "Хоразм вилоятини ижтимоий иқтисодий ривожлантириш" Дастурида белгиланган аососий вазифалардан келиб чиқиб Урганч давлат университетида ташкил қилинган “Қовунчилик” бўлими мутахассислари томонидан тайёрланган. Ушбу тавсиснома сабзавот ва полиз экинлари етиштирувчи деҳқон ва фермер хўжаликлари, аҳоли шахсий томорқасида полиз маҳсулотлари етиштириш билан шуғулланувчи қизиқувчи мутахассислар ҳамда Олий ва ўрта маҳсус таълим соҳасидаги қишлоқ хўжалигига йўналтирилган бакалавриат ва магистратура талабалари, касб-ҳунар коллежи ўқувчилари ҳамда қишлоқ хўжалигига қизиқувчи кенг оммага мўлжалланган. Ушбу тавсиснома Урганч давлат университетининг 2017 йил 25 октябрдаги Кенгашида тасдиқланган ва чоп этиш учун рухсат берилган.
Asosiy mavzular
- Кириш: Ўзбекистон полиз экинларини етказиб берадиган энг йирик марказлардан бири эканлиги, қовуннинг 160 дан ортиқ навлари мавжудлиги, қовун навларининг хужаликлар учун муҳим белгилари, пишиб етилиши, гуллаш ва мевалаш фазаларининг муддатлари, ҳосилдорлиги, касалликларга чидамлилиги, меваларининг истеъмол қилинишига, транпортда ташишга ва сақлашга чидамлилиги жиҳатидан бир-биридан фарқ қилиши, вегетация даврининг давомийлиги ва меванинг пишиш муддатларига қараб навларнинг тезпишар, ўртапишар ва кечпишар навларга бўлиниши, полиз экинларининг барча турлари ва навларида органогенез ривожланишнинг 12 даври кузатилиши, уруғдан то янги барг чиқишигача бўлган жараён, ривожланишнинг босқичлари ва ҳар бир босқичда содир бўладиган ўзгаришлар ҳақида маълумот беради.
- Қовун парваришлаш агротехнологияси: Қовуннинг биологик ривожланиш даври қуйидаги фазаларни қамраб олиши: уруғларнинг униб чиқиши, чинбарг, ривожланиш, эркак гул ҳосил бўлиши, оналик гуларни ҳосил бўлиши, мева ҳосил бўлиш ва пишиш даврларидан иборат эканлиги. Қовуннинг ўсиш ва ривожланишига таъсир қилувчи асосий омиллар: ҳарорат, намлик, илдиздан озиқланиш, кун узунлиги, агротехник тадбирлар, селекция ишлари ва ҳ.к. эканлиги айтилади. Шунингдек, ўсимликнинг биологик асослари, яъни иссиқсевар ўсимлик эканлиги, энг яхши ҳароратлар, тупроқ ҳарорати, ўсимликнинг илдиз тизими, поя ва шохларнинг ўсиши, мева ҳосил қилиш хусусиятлари, гулларнинг сони, уруғларнинг сақланиш муддати ва навларнинг ривожланиш жараёнлари баён этилган.
- Фойдаланилган адабиётлар: Қовун етиштириш бўйича тавсияномани тайёрлашда фойдаланилган илмий адабиётлар рўйхати келтирилган.