Сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи

Ушбу услубий қўлланма "Сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар тарихи" фанидан мустақил ишларни бажариш учун талабаларга ёрдам беришга мўлжалланган. Унда фаннинг мазмуни, талабалар мустақил ишининг шакллари ва мавзулари, адабиётлар рўйхати келтирилган.

Asosiy mavzular

  • Қадимги Шарқ давлатларида сиёсий-ҳуқуқий таълимотлар: Қадимги Турон, Миср, Шумер, Бобил ва Эрондаги сиёсий-ҳуқуқий қарашлар, уларнинг хусусиятлари ва адолат ғоялари.
  • Қадимги Юнон сиёсий-ҳуқуқий таълимотлари: Қадимги Юнонистонда сиёсий-ҳуқуқий таълимотларнинг пайдо бўлиши, ривожланиши, Гомер, Гесиод, Демокрит, Софистлар, Суқротнинг қарашлари.
  • Афлотуннинг давлат ва ҳуқуқ ҳақидаги қарашлари: Афлотуннинг ғоялар ҳақидаги таълимоти, идеал давлат, адолат ва қонун тушунчалари.
  • Арастунинг сиёсий-ҳуқуқий таълимотлари: Арастунинг жамоавий таълимоти, давлатларнинг келиб чиқиши, моҳияти, ташкил этилиши ва шакллари ҳақидаги қарашлари, ҳуқуқ ҳақидаги таълимоти.
  • Рим стоикларининг сиёсий-ҳуқуқий қарашлари: Сенека, Эпиктет, Марк Аврелийларнинг сиёсий-ҳуқуқий қарашлари.
  • Рим юристларининг ҳуқуқ ҳақидаги таълимотлари: Рим юристларининг ҳуқуқ яратиш фаолияти, ҳуқуқ тушунчаси ва таснифланиши, ҳуқуқнинг тузилиши ва моҳияти, ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш.
  • Аврелий Августиннинг ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий қарашлари: Инсоният тарихининг христианча концепцияси, давлат ва черков муносабатлари, ҳуқуқ ҳақидаги тасаввурлари.
  • Фома Аквинскийнинг давлат ва ҳуқуқ ҳақидаги таълимоти: Аристотель таълимотининг католик черкови догмаларида ўз аксини топиши, давлат тўғрисидаги христиан доктринасининг ривожланиши, Фома Аквинскийнинг қонун назарияси.
  • Марсилий Падуанскийнинг сиёсий-ҳуқуқий таълимоти: Марсилий Падуанскийнинг давлат ва қонунлар тўғрисидаги таълимоти.
  • Никколо Макиавеллининг сиёсий таълимоти: Н.Макиавеллининг дунёқараши позицияси ва сиёсий фаолияти, сиёсат ҳақидаги янги фан, сиёсий ҳукмронлик технологияси.
  • Жан Боденнинг давлат ва ҳуқуқ ҳақидаги таълимоти: Жан Боденнинг давлат ҳақидаги таълимоти, давлат суверенитети масалаларининг ишлаб чиқилиши, ҳуқуқ ҳақидаги таълимоти.
  • Томас Морнинг “Утопия” ва Томмазо Кампанелланинг “Қуёш шаҳри” асарларида давлат ва ҳуқуқ масалалари: Томас Морнинг “Утопия” асарининг яратили тарихи, давлат ва ҳуқуқнинг моҳияти ҳақидаги янги фикрлар, Томмазо Кампанелланинг социал-сиёсий ва ҳуқуқий идеаллари.
  • Реформациянинг сиёсий ва ҳуқуқий ғоялари: Реформациянинг вужудга келиш сабаблари, асослари, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий моҳияти, Мартин Лютер, Томас Мюнцер, Жан Кальвиннинг таълимотлари.
  • Исломдаги икки йўналишнинг асосий сиёсий тамойиллари: Ислом динининг пайдо бўлиши ва дин, ҳокимият масалаларига янгича ёндашув, давлат ва ҳокимият масалалари, исломдаги икки йўналишнинг асосий сиёсий тамойиллари.
  • Ўрта аср мусулмон файласуфлари асарларида сиёсий-ҳуқуқий ғоялар: Шарқ Уйғониш даврига умумий тавсиф, Форобийнинг давлат, ҳуқуқ ва ҳокимият ҳақидаги таълимоти, Ибн Синонинг сиёсий-ҳуқуқий қарашлари, Ибн Рушднинг сиёсий-ҳуқуқий фикрлари.
  • Амир Темурнинг сиёсий-ҳуқуқий қарашлари: Амир Темур-давлат арбоби, Амир Темурнинг давлат ва уни бошқариш ҳақидаги тузуклари, салтанат қоидалари, сиёсий-ҳуқуқий қарашларида инсон масалалари.
  • Низомулмулкнинг сиёсий-ҳуқуқий қарашлари: Низомулмулк яшаган даврга тавсиф, сиёсий қарашлари шаклланишига таъсир этган омиллар, “Сиёсатнома” асарида давлат ва уни бошқариш масалалари.
  • Гуго Гроцийнинг давлат ва ҳуқуқ ҳақидаги таълимоти: Г.Гроцийнинг ҳаёти ва ижоди, Г.Гроцийнинг табиий ҳуқуқ концепцияси, сиёсий ҳодисалар келиб чиқиши ва мавжудлиги концепцияси, ижодида халқаро ҳуқуқ муаммолари.
  • Бенидикт Спинозанинг сиёсий-ҳуқуқий таълимоти: Б.Спинозанинг ҳаёти ва фаолияти, табиий ҳуқуқ назарияси, сиёсий таълимоти, ҳуқуқий ғоялари ва ривожи.
  • Томас Гоббснинг сиёсий-ҳуқуқий таълимоти: Табиий ҳуқуқ ҳақидаги қарашлар:,Т.Гоббснинг табиий ҳолат ҳақидаги қарашлари.
  • Жон Локкнинг давлат ва ҳуқуқ ҳақидаги таълимоти: Жон Локкнинг сиёсий фаолияти, илк буржуа либерализм ғоялари, давлат ҳақидаги таълимоти, ҳокимиятлар бўлиниши концепцияси.