Педагогиканинг долзарб масалалари

Ushbu kitob Тошкент вилояти педагогика кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш институтининг "Педагогика, психология ва менежмент" кафедраси томонидан малака ошириш курслари тингловчилари учун тайёрланган. Унда "Педагогиканинг долзарб масалалари" ўқув модули бўйича ўқув-мавзу режа, ўқув дастури ва маъруза матнлари келтирилган.

Asosiy mavzular

  • Педагогиканинг назарий-методологик асослари. Миллий педагогиканинг моҳияти: Педагогиканинг ижтимоий-сиёсий фан эканлиги, унинг умумий асослари, қисмлари бошқа фанлар билан ўзаро алоқадорлиги масалалари. Марказий Осиё алломалари ва жаҳон педагог олимларининг таълим-тарбиявий қарашлари. Педагогика фанининг назарий-методологик асослари.
  • Дидактика. Дидактик тамойиллар ва уларнинг амалиётда қўлланиши: Дидактика ҳақида тушунча. Дидактиканинг тадқиқот объекти ва предмети. Таълим –тарбия жараёнида дидактика фанининг вазифалари. Дидактика тамойиллари ҳамда уларнинг амалиётда қўлланиши. Таълим жараёнининг илмий, назарий услубий ва амалий асослари.
  • Педагогик инновациялар ва уларни таълим жараёнига қўллашда ўқитувчининг роли: Ўзбекистон Республикасида таълим тизимидаги инновацион ўзгаришлар. Инновация, инновацион жараён, инновацион таълим тушунчалари. Педагогикада инновацион ўзгаришларнинг йўналишлари. Ўқув жараёнида педагогик инновацияни қўллаш.
  • Ҳамкорлик педагогикаси ва унинг асосий масалалари: Ҳамкорлик педагогикаси-педагогика фанининг асосий турларидан эканлиги. Ҳамкорлик педагогикаси ва мактаб бошқаруви масалаларининг чамбарчас боғлиқлиги. Ҳамкорлик педагогикасининг асосий жиҳатлари.