Na`munaviy dastur

Ushbu kitobda odob-axloq me'yorlari, insoniy fazilatlar, ta'lim-tarbiya masalalari, shuningdek milliy va umuminsoniy qadriyatlar haqida so'z yuritiladi.

Asosiy mavzular

  • Oдобнома фани, унинг мазмуни ва вазифалари: Фаннинг мақсади, умуминсоний қадриятларга содиқ бўлиш, маънавий меросни ўрганиш орқали ахлоқан пок, юксак одобли фуқарони тарбиялаш.
  • Қадимги ёзма манбаларда одоб-ахлоқ масалалари: Авестодаги ахлоқий таълимотлар ва уларнинг жамиятдаги ўрни.
  • Халқ оғзаки ижодида одоб-ахлоқ масалалари: Фольклорнинг ахлоқий тарбиядаги аҳамияти, достон ва эртаклардаги одоб-ахлоққа оид қарашлар.
  • Исломда одоб-ахлоқ масалалари: Қуръон ва ҳадислардаги одоб-ахлоқ меъёрлари, ислом динининг тарбиявий аҳамияти.
  • Ҳадисларда одоб-ахлоқ масалалари ва уларнинг бугунги таълим-тарбиядаги ўрни: Ҳадис илмининг асосчилари, ҳадислардаги ахлоқий таълимотлар ва уларнинг аҳамияти.
  • Тасаввуф таълимоти – инсон камолотининг асоси: Тасаввуфнинг асосий ғоялари, инсонни тарбиялаш ва камолотга етказишдаги аҳамияти.
  • Хондамирнинг «Макоримул-ахлоқ» асаридаги ибратли хислатлар талқини: Асардаги ахлоқий қарашлар, инсон хулқи ва одоб-ахлоқига доир ҳислатлар.
  • Алломалар мероси – ахлоқий тарбиянинг асосидир: Алломаларнинг ахлоқий қарашлари, уларнинг таълимоти ахлоқий тарбиядаги ўрни.
  • Одамийлик одоблари: Инсоний фазилатлар, уларнинг шаклланиши ва юксалиши одамийлик одоблари мажмуидан иборат.
  • Сўз қудрати ва сўзлашиш одоби: Сўзнинг таъсир кучи, сўзлашиш маданияти ва одоблари.
  • Маънавий қадриятлар ахлоқий тарбиянинг омили сифатида: Маънавий қадриятларнинг шахс шаклланишидаги, тарбия жараёнидаги аҳамияти.