«Педагогик коррекция »
Ushbu kitobda pedagogik korreksiyaning nazariy va amaliy asoslari, nutq nuqsonlari va ularni bartaraf etish usullari, shuningdek, maxsus ta'limga muhtoj bolalarni tashxislash va saralash masalalari yoritilgan.
Asosiy mavzular
- Pedagogik коррекция фанининг мақсади ва вазифалари: Педагогик коррекция фанининг предмети, махсус педагогика ва унинг тармоқлари, ақли заифликнинг сабаблари ва оқибатлари, ақли заиф болаларни ўрганиш ва тарбиялаш, ақли заифлик даражалари.
- Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар билан олиб бориладиган педагогик коррекцион ишлар: Тифлопедагогика фани, кўзи ожиз ва кўр болаларни ўқитиш ва тарбиялаш, тифлопедагогика методлари, кўр ва заиф кўрувчи болалар кўрувини ҳимоя қилиш.
- Эшитишида нуқсони бор бўлган болалар билан олиб бориладиган педагогик коррекцион ишлар: Боланинг эшитиш идрокида кузатиладиган муаммолар, эшитиш даражасини аниқлаш усуллари, карлик ва заиф эшитувчи болалар тарифи, заиф эшитувчи болалар таълим тарбиясининг ўзига хос хусусиятлари.
- Рухий ривожланиши сустлашган болалар билан олиб бориладиган коррекцион ишлар: РРС болаларнинг бошқа алохида ёрдамга мухтож болалардан фарқи, РРС болалар хиллари, рухий ривожланишдаги сустликнинг сабаблари, РРС болалар учун таълимни ташкил этилиши.
- Ҳаракат – таянч аъзолари жарохатланган болалар ва улар билан олиб бориладиган коррекцион ишлар: Ҳаракат таянч аъзолари бузилган болаларнинг бошқа тоифадаги аномал болалардан фарқи, ушбу болалардаги нуқсоннинг сабаблари, болалар церебрал фалажлиги, жарохатланган болалар билан коррекцион ишлар.
- Мужассам нуқсонли болалар ва улар билан олиб бориладиган педагогик коррекцион ишлар мазмуни: Ҳаракат таянч аъзолари жарохатланган болалар аномал болалар тоифасидан бири сифатида, боланинг ҳаракат таянч аъзолари жарохатланишининг сабаблари, болалар билан олиб бориладиган таълим-тарбия ишлари.
- Логопедия фанининг мақсад ва вазифалари: Логопедия фани, махсус таълим ва тарбия воситасида нутқ бузилишларини ўрганиш, тузатиш ва олдини олиш хақидаги педагогик фандир, нутқ бузилишининг сабаблари, механизмлари, аломатлари, оқимлари таркибини ўрганади.
- Нутқ бузилишлари ва уларни педагогик коррекциялаш: Нутқ бузилишининг турли шаклларида нутқ фаолиятининг онтогенезини ўрганиш, кенг тарқалганлиги, аломатлари ва даражаларини аниқлаш, тарбиялаш ва ривожлантириш, методикасини ишлаб чиқиш.