Амалий Этикет

Ushbu kitob одоб-ахлоқ меъёрлари, анъанавий ва замонавий турмуш маданияти мезонлари ҳақида маълумот беради. Унда жамоат жойларида ўзини тутиш, кийиниш, меҳмон кутиш ва бошқа муҳим мавзулар ёритилган. Китоб санъат ва маданият соҳаси ходимларига одоб-ахлоқ қоидаларини ўргатишга мўлжалланган ва уларнинг касбий фаолиятида қўл келадиган амалий тавсияларни ўз ичига олади.

Asosiy mavzular

  • Этикет фанининг предмети, мазмун вазифалари: Фанга оид атамалар, этикетнинг шаклланиш тарихи ва асосий бўлимлари таҳлил қилинади. Анъана, одат, маросим каби тушунчаларнинг моҳияти очиб берилади.
  • Жамоат жойларида ўзини тутиш этикети: Кўчада, транспортда ва бошқа жамоат жойларида ўзини қандай тутиш кераклиги, замонавий алоқа воситаларидан фойдаланиш одоби каби масалалар кўриб чиқилади.
  • Кийиниш этикети: кийинишнинг маънавият кўзгуси сифатидаги роли, эркаклар ва аёллар либосларидаги анъанавий ва замонавий услублар, кийиниш одоблари ҳақида маълумотлар берилади.
  • Маданий маърифий тадбирлар этикети: Тақдимот маросимини ўтказиш одоби, турли оқшомлар ва театр томошалари этикети каби масалалар ёритилади.
  • Ресторан, кафе ва банкетда ўзини тутиш этикети: Меҳмонга таклиф этиш, кутиб олиш, стол атрофида ўтириш, овқатланиш ва нутқ сўзлаш одоблари ҳақида тавсиялар берилади.