Ўсимликлар йиғмасидан тайёрланган дамламани экспериментал яллиғланишга қарши таъсири
Мақолада ўткир ҳидли қалампир мунчоқ, пижма гули ва аччиқ эрмон ўтидан тайёрланган дамламанинг яллиғланишга қарши таъсири ўрганилган. Тажрибалар лаборатория каламушларида олиб борилган. Ўсимликлар йиғмасидан тайёрланган дамлама тажрибанинг 4-чи соатида каламушларнинг орқа панжасидаги яллиғланиш жараёнини назорат гуруҳига нисбатан 20% дан 32% гача, 24 соатдан кейин эса 36% дан 40,7% гача камайтирган. Хулоса қилиб айтиш мумкинки, ўсимликлар йиғмасидан тайёрланган дамлама кам заҳарли ва яллиғланишга қарши таъсирга эга.
Asosiy mavzular
- Яллиғланишга қарши таъсир: Ўсимликлар йиғмасидан тайёрланган дамламанинг яллиғланишга қарши таъсири экспериментал равишда тасдиқланган.
- Ўсимлик таркиби: Таркибида ўткир ҳидли қалампир мунчоқ, пижма гули ва аччиқ эрмон ўти мавжуд.
- Заҳарсизлик: Ўсимликлар йиғмасидан тайёрланган дамлама кам заҳарли ва ножўя таъсирлардан холи.