Паромон ойконими хусусида
Мақолада Наманган вилояти Янгиқўрғон туманидаги Паромон қишлоғининг номи ҳақида сўз юритилади. Паромон сўзининг келиб чиқиши бўйича халқ орасидаги ривоятлар ва илмий талқинлар келтирилади. Ойконимнинг таркиби пар (юқори, баланд) ва мон (қишлоқ) қисмларидан иборатлиги, бу эса қишлоқнинг географик жойлашуви билан боғлиқлиги таъкидланади. Мақолада ойконимнинг фонетик вариантлари ва бошқа топонимлар билан алоқадорлиги ҳам кўриб чиқилган.