Матн муҳаррирлари ва уларнинг имкониятлари
Ушбу китоб талабалар учун «Информатика» фанидан лаборатория ва амалий машғулотларни бажаришга мўлжалланган услубий кўрсатма бўлиб, замонавий компьютерларда кенг тарқалган Microsowt Office дастурлари туркумига мансуб Word матн муҳаррирининг имкониятлари ва афзалликлари, шунингдек, унда матнли маълумотларни қайта ишлаш тартиби ҳақида маълумотлар беради. Услубий кўрсатмада лаборатория ишини бажариш учун вариант топшириқлари, ўз билимларини мустақил равишда текшириш учун тест саволлари келтирилган. Китобда Word дастурининг асосий функциялари, жумладан матн киритиш, таҳрирлаш, сақлаш, чоп этиш, жадваллар билан ишлаш, формулалар киритиш ва расмлар билан ишлаш каби вазифалар батафсил ёритилган.