Ирригация ва мелиорация тармоқларига киритилаётган инвестицияларнинг иқтисодий самарадорлиги
Мақолада ирригация ва мелиорация тармоқларига киритилаётган инвестицияларнинг иқтисодий самарадорлиги масалалари кўриб чиқилган. Хусусан, Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, фермер хўжаликларини ривожлантириш, қишлоқ аҳолисининг даромадларини кўпайтириш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар таҳлил қилинган. Қашқадарё вилояти мисолида мелиорация объектларини таъмирлаш ва тиклаш, суғориш тизимларини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар келтирилган. Инвестицияларни жалб этишнинг устувор йўналишлари ва инвестицион жараёнларни баҳолаш тизимига оид тавсиялар берилган.