Бошланғич синфларда она тили ўқитиш
Ушбу китоб бошланғич синфларда она тилини ўқитиш масалаларига бағишланган. Унда она тили дарсларининг мақсадлари, вазифалари, ўқув дастурлари ва уларни ташкил этиш усуллари ҳақида маълумотлар берилган. Китобда фонетика, грамматика, имло ва нутқ ўстириш каби мавзулар бўйича ўқитувчилар учун тавсиялар, амалий машғулотлар намуналари келтирилган.